Линклар

logo-print

"Ўзбекистон қаҳрамони" унвонига яна тўрт ўзбекистонлик сазовор бўлди


"Ўзбекистон қаҳрамони" олтин юлдузи.

"Ўзбекистон қаҳрамони" олтин юлдузи.

Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон президенти Фармони билан тўрт одамга “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони берилди.

25 август куни Ўзбекистоннинг олий унвонига Тошкент шарқшунослик давлат институти профессори, навоийшунос олима Суюма Ғаниева, Навоий тоғ-кон металлургия комбинати бош директори Қувондиқ Санақулов, “Нуроний” жамғармасининг Андижон вилоят бўлими раиси Таваккал Топволдиев ва Самарқанд вилоят Ккаттақўрғон туманидаги “Хосил” фермер хўжалиги раҳбари Аваз Хосилов сазовор бўлди.

“Ўзбекистон қарамони” унвони давлат ва халқ олдидаги буюк хизматлар учун берилади. Мазкур унвон 1994 йилнинг 5 майида Ўзбекистон Олий Мажлиси томонидан жорий этилган.

XS
SM
MD
LG