Линклар

logo-print

Шимолий ва Жанубий Корея муросага келди


Шимолий ва Жанубий Корея расмийлари музокаралар пайтида.

Шимолий ва Жанубий Корея расмийлари музокаралар пайтида.

Пхеньян ва Сеул расмийлари Корея ярим оролидаги инқирознинг олдини олиш юзасидан муросага эришди.

Шимолий ва Жанубий Корея чегарасидаги Пханмунджон аҳоли пунктида 40 соат давом этган сўзлашувлардан сўнг Жанубий Корея чегарадош ҳудудларда овоз кучайтиргичларни қўллаб қўшни давлат сиёсатини танқид қилувчи тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни тўхтатишга рози бўлди.

Шимолий Корея эса ўз ўрнида жануб аскарларининг миналарга дуч келиб портлаётганидан афсусда эканини билдириб, қуролли кучларнинг жанговор ҳолатини бекор қилишга ваъда берди.

Икки Корея ўртасидаги вазият 19 август куни демилитаризациялаштирилган ҳудудда артилерия отишмалари содир этилганидан сўнг беқарорлашган эди.

XS
SM
MD
LG