Линклар

Халқаро ҳамжамият Россияда украин режиссёри қамалишини кескин танқид қилмоқда


Киевда Олег Сенцов ва Олександр Кольченко озод қилиниши талаби билан ўтган намойишда уларнинг портретлари кўтариб турилди.

Киевда Олег Сенцов ва Олександр Кольченко озод қилиниши талаби билан ўтган намойишда уларнинг портретлари кўтариб турилди.

Қўшма Штатлар Россиянинг Ростов суди томонидан 25 август куни украин режиссёри Олег Сенцов ва Олександр Кольченкога ўқилган ҳукмни кескин танқид қилди.

АҚШ фикрича, мазкур икки шахсга нисбатан билдирилган террорчилик айбловлари сохтадир. АҚШ Давлат департаменти ўз баёнотида ҳукмни "суднинг хатоси", деб баҳолади.

Польша пойтахти Варашавадаги Россия элчихонаси олдида эса ўнлаб фаоллар Олег Сенцов ва Олександр Кольченко зудликда озод этилишини талаб қилиб намойиш ўтказди. Улар қўлларига “Қримлик сиёсий маҳбуслар озод этилсин, ҳақиқий террорчилар Кремлда ўтирибди” каби шиорларни кўтариб олган эди.

Amnesty International халқаро ташкилоти суднинг ҳукми адолатсиз бўлгани ҳамда Олег Сенцовга нисбатан тергов давомида қийноқлар қўлланилгани тўғрисида ишонарли далиллар борлиги ҳақида баёнот тарқатди.

Россия суди украиналик кинорежиссёр Олег Сенцовни террорчиликда айблаб 20 йилга, Олександр Кольченкони эса 10 йилга озодликдан маҳрум қилган. Улар Қрим Россия томонидан аннексия қилинганидан сўнг ярим оролда террор ҳужуми уюштиришга уринганликда айбдор деб топилган.

39 ёшли Сенцов ҳам Кольченко ҳам ўзига қўйилган айбловларни рад қилган.

XS
SM
MD
LG