Линклар

АҚШ ва Туркия ИДга қарши бирга курашади


АҚШ Давлат котиби Жон Керри (чапда) ва Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри (чапда) ва Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли.

АҚШ ва Туркия “Исломий давлат” гуруҳига қарши биргаликда курашиш тўғрисидаги шартномани имзолади. Сешанба куни бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли маълум қилди.

“Исломий давлат”га қарши уюштириладиган ҳужумларда, шунингдек, Туркиянинг минтақадаги ва Европадаги иттифоқчилари ҳам иштирок этади.Таклиф қилинаётган режага асосан, дастлаб Сурия шимоли жангарилардан озод қилинади ва бу ерда юз километрлик эркин ҳудуд ташкил этилади. Мазкур ҳудуд назорати мўътадил Сурия мухолифатига берилиши назарда тутилган.

Сурия мухолифати жангчиларининг “Исломий давлат”га қарши ер усти амалиётлари АҚШ ва Туркия ҳарбий учоқлари томонидан қўллаб-қувватланади.

XS
SM
MD
LG