Линклар

Сербия ва Косово ўзаро душманлик сиёсатига барҳам бермоқчи


Косово ва Сербия ўртасида Венада ўтган музокралар пайти.

Косово ва Сербия ўртасида Венада ўтган музокралар пайти.

Сербия ва Косово ўн йиллик ўзаро душманликни бартараф этиш мақсадида 25 август куни муносабатларни яхшилаш ва Европа Иттифоқига қўшилиш нияти тўғрисида келишиб олди.

Европа Иттифоқи ўртамчилигида Брюсселда ўтган музокараларда Сербия Бош вазири Александар Вучич ва Косово Бош вазири Исо Мустафо тўртта муҳим соха, жумладан, энергетика, телекоммуникация ва суд ҳокимияти тўғрисидаги шартномаларни имзолади.

Мазкур шартномалар Европа Иттифоқи лидерлари ва Болқон давлатлари раҳбарларининг Венада ўтадиган саммитидан икки кун олдин кучга киради. Саммитда Болқонда юзага келган қочқинлар бўйича вазият ва Европа Иттифоқига қўшилиш истиқболлари масалалари муҳокама қилинади.

Сербия ва Косово ўртасида имзоланган шартномага биноан Косово шимолида серблар зич яшовчи ҳудудлар иқтисодиёт ва маориф соҳасида мустақил сиёсат юритиш ҳамда Белграддан молиявий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Косово эсамамлакат телефон кодига эга бўлади, бу эса Сербия 2008 йилда Белграддан мустақиллигини эълон қилган Косово мустақиллигини тан олаётгани белгиси сифатида қабул қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG