Линклар

logo-print

BahsOnline:Телефон ва Интернетда хабарлашиш ўзбек мусулмонларига зарар келтирадими?


Тошкент шаҳридаги Тўхтабой жоме масжидининг янги имоми Исоқжон Бегматов ўтган жума намозида қилган маъвизасида замонавий ахборот алмашинувини таъминлаëтган Интернет ва мобил телефонларини “фитна” деб атади ва мусулмонларни улардан воз кечишга чақирди. “Интернет ва телефон воситалари фитнаси”, деб номланган бу маъвиза видеотасвири Тўхтабой жоме масжидининг расмий сайтида эълон қилинган.

Бу ҳақда Озодлик эълон қилган мақолага муносабат билдириб изоҳ қолдирганларниг кўпчилиги ўзбек имомининг фикрини қўллади.

Изоҳ қолдирганларнинг баъзилари эса коммуникация робиталарининг фақат восита экани ва тақвога алоқаси йўқлигини айтишган.

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда яна бир ўзбек имомининг телефонда ҳабарлашишни қоралаган аудиоролиги тарқалди.

Хўш, Телефон ва Интернетда хабарлашиш ўзбек мусулмонларига зарар келтирадими?​

Бу савол жавобини сиз билан биргаликда муҳокама қиламиз.

Чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланиб, баҳсда қатнашишингиз мумкин.

Саволларингизни, шарҳ сифатида қолдиришингиз, шунингдек, babajanovs@gmail.com электрон почта манзилига ҳам юборишингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG