Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:04

Ўзбекистонда августнинг охирги шанбаси душанбага кўчирилди


Ислом Каримов 25 августда имзолаган “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарор билан 2015 йил 29 август шанба дам олиш куни 2015 йил 31 август душанба кунига кўчирилди ва 2015 йил 29 август шанба куни иш куни деб эълон қилинди.

Қарор муқаддимасида айтилишича, тақвимга киритилган бу ўзгартиш “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида” амалга оширилди.

XS
SM
MD
LG