Линклар

logo-print

Россия мулозимлари WhatsAppдан фойдалангани учун жазоланиши мумкин


Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев.

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев.

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев губернаторлардан чет эл ресурслари: Google, Yahoo ҳамда WhatsApp хизматидан фойдаланадиган мулозимларни жазолашни талаб қилди.

Бу ҳақда Владивостокда бўлиб ўтган йиғилишда чиқиш қилган Патрушев фикрича, тилга олинган Интернет-сервислардан давлат хизмати билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда фойдаланиш жиддий хавф туғдиради.

Июлда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби давлат мулозимлари иш жойларида ижтимоий тармоқларга кираётганидан ва шахсига оид маълумотларни қолдираётганидан норозилик билдирган эди.

XS
SM
MD
LG