Линклар

logo-print

Онаси ташлаб кетган 2 яшар Зулфизар операцияга муҳтож


Зулфизар Санъатова оиласи¸ бу ширин қизалоқ табассумининг ҳам яқин келажакда нуқсонсиз бўлажагига умид қилмоқдалар.

Зулфизар Санъатова оиласи¸ бу ширин қизалоқ табассумининг ҳам яқин келажакда нуқсонсиз бўлажагига умид қилмоқдалар.

Зулфизар туғма қуëнлаб нуқсони билан туғилганидан бир неча ой ўтиб¸ унинг онаси фарзандидан воз кечгани ҳақида расмий тилхат ëзиб¸ Россияга кетиб қолган. Қоровуллик қилиб¸ беш жонни боқишга уринаëтган Зулфизарнинг отаси Сардор¸ бу нуқсон устига тутқаноқ дардига ҳам чалинган қизини даволатиш¸ лабини операция орқали тузатиш учун елиб-югураëтгани¸ бироқ дори-дармон борасида қўли юпқалик қилаëтганини айтади.

Озодликка мурожаат қилган зангиоаталик Сардор¸ икки яшар қизи Зулфизарни туғма нуқсондан қутқариш учун операция қилдириш зарурлиги¸ бироқ бундай амалиëт учун маблағи йўқлиги айтади. Эски ТошМида операция қилиш керак¸ деб ëзиб беришди. Операция бепул дейишди. Лекин бинтидан тортиб то қиммат дориларигача ҳаммасини ўзимиз олиб беришимиз керак. Бунга қурбим етмайди. Ота-онам¸ коллежда ўқийдиган синглим¸ ишсиз укам ва онаси ташлаб кетган қизимни бир ўзим қоровулчилик қилиб боқаяпман. Айтишларича¸ Зулфизарни операция қилишга 3-4 миллион сўм кетаркан. Бунга қурбим етмайди¸ шунга операция кечикаяпти¸ дейди Озодликка мурожаат қилган Сардор.

Ўзбекистондаги давлатга қарашли тиббиëт муассасаларида даволаниш¸ хусусан¸ саломатликни тиклаш учун зарур жарроҳлик амалиëтларини қилиш¸ қонунга кўра¸ бепул деб белгилаб қўйилган.

Бироқ касалхона эшигидан киришдан то касаллик тарихи акс этган қоғозларни олишга қадар пул экани ҳам бугун ҳеч кимга сир бўлмай қолган.

Камбағал оила боқувчиси¸ қуëнлаб нуқсони устига эпилепсия – тутқаноқ дардига ҳам йўлиққан Зулфизарни тузатиш илинжида қаердан¸ кимдан ëрдам сўрашни билмаслигини айтиб¸ Озодликка маслаҳат ва ëрдам сўраб мурожаат қилди.

Ўзбекистон президентининг иккинчи қизи Лола Каримова-Тиллаева ҳомийси бўлган “Сен ëлғиз эмассан” жамғармаси Зулфизар каби болаларни бепул операция қилиш ва даволаш учун хориждан мутахассислар олиб келингани¸ махсус акциялар ўтказилганига оид хабарларни тез-тез ëйинлаб туради.

Озодлик мухбирининг Зулфизарга ким¸ қачон ва қандай ëрдам бериши мумкинлигини ўрганиш мақсадида қилган мурожаатига жамғарма расмийси¸ Зулфизарнинг оиласи ўзларига расман мурожаат қилган тақдирда¸ унга ëрдам кўрсатилишини ваъда қилди:

- Бизда яхши йўлга қўйилган система бор, малакали жарроҳлар билан ишлаймиз. Бутун Ўзбекистон бўйлаб акциялар ўтказиб¸ авваламбор¸ "Меҳрибонлик уйлари"даги болалар¸ улар қатори¸ кам таъминланган оилалар болаларини бепул операция қилдирамиз. Бунинг учун маҳаллий поликникалар орқали навбатга ëзилиш¸ маҳалладан кам таъминланганлигини тасдиқловчи справка ва бошқа ҳужжатлар керак. Зулфизарнинг оиласи бизга мурожаат қилса¸ биз ҳаммасини тушунтирамиз ва имкон топилса¸ қизчани навбатсиз операция қилишга ëрдам берамиз¸ деди “Сен ëлғиз эмассан” жамғармаси расмийси.

Озодлик бу ваъданинг амалга кўчиш-кўчмаслигини кузатиб боради.

Айни пайтда¸ Зулфизарни тузатишга молиявий ëрдам беришни истаганлар¸ ўз хайрияларини пул ўтказиш тармоқлари орқали Зулфизарнинг бувиси номига номига жўнатишлари мумкин. Аëлнинг исми паспортига кўра¸ лотин ҳарфлари билан Vakhabova Aziza деб ëзилади.

Ўз хайрияларини бевосита муҳтож оилага қўл билан топширишга истак ва имкони борлар эса¸ Тошкент вилояти¸ Зангиота тумани¸ Келес шаҳри¸ Ободлик маҳалласи¸ Тенглик кўчаси¸ 1-уйга боришлари ва ўз ëрдамларини Зулфизарнинг боқувчиларига топширишлари мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG