Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:15

Ислом Каримов зинапояларни ислоҳ қилди


Тошкент шаҳрининг Эски шаҳар қисмида қурилган 160 хонадондан иборат бешта беш қаватли уй қаватлари ўртасидаги зинапоя зиналари ораси 15 сантиметрдан 12 сантиметрга, нишаблиги 27 градусдан 21 градусга пасайтирилган. Одамлар, айниқса, кексалар учун катта енгиллик яратган бу янгилик президент Каримовнинг таклифи билан амалга оширилди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра, Ислом Каримов 25 август куни Эски шаҳарни бориб, бу ерда амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишган.

“Уйлар бир, икки, уч ва тўрт хонали қилиб қурилган. Хонадонлар кенг ва ёруғ. Масалан, икки хонали уйнинг умумий майдони 70-80, уч хоналиники 90-100 квадрат метрни ташкил этади. Шифтларнинг баландлиги 3 метр бўлиб, бу уларнинг баҳаво бўлишини таъминлайди. Меҳмонхона, ётоқхона, болалар хонаси, ошхона, ювиниш хонаси яшаш ва фойдаланиш учун ҳар томонлама қулай», деб хабар қилди агентлик.

XS
SM
MD
LG