Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:04

Ўзбекистонлик ҳожиларнинг биринчи гуруҳи 3 сентябрда йўлга чиқади


Шайтонга тош отиш маросими. Макка яқинидаги Минода олинган сурат.
Шайтонга тош отиш маросими. Макка яқинидаги Минода олинган сурат.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг хабар қилишича, жорий йилнинг 3-14 сентябрь кунлари ўзбекистонлик 5200 нафар зиёратчи Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Термиз, Наманган, ҳамда Урганчдан самолётларда ҳажга жўнайди.

Ўзбекистонлик зиёратчилар учун Мадина шаҳрида “Масжид ан-Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган “Жавҳарат ул-Асима”, Макка шаҳрида эса Ҳарамдан 4500-5000 метр узоқликдаги тўрт буржли “Аброж ал-Муҳаммадия” меҳмонхонаси тайёрлаб қўйилган.

Ўзбекистонлик ҳожилар Мадина шаҳрида 3 кеча - 4 кундуз бўлиб, бу ердаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилганларидан сўнг Макка шаҳрига йўл оладилар. Зиёратчиларга мавсум давомида ўзбекистонлик 25 нафардан иборат ишчи гуруҳи, 102 нафар гуруҳ раҳбари, 30 нафар шифокор ва 10 нафар ошпаз хизмат кўрсатади.

Ўзбекистонлик ҳожилар 27 сентябрь - 8 октябрь кунлари Ватанга қайтади.

Ўзбекистон Саудия Арабистони ҳожилар учун ҳар йили ажратадиган квотанинг 5 дан биридангина фойдаланиб келади. Аҳоли 30 миллион кишилик мамлакатдан бу йил 5200 кишигина ҳаж қилмоқда. Қиёслаш учун:аҳоли 5 ярим миллион кишилик Қирғизистондан бу йил ҳажга 3685 киши боради.

XS
SM
MD
LG