Линклар

logo-print

Афғонистонда НАТОнинг икки ҳарбийси отиб ўлдирилди


Article 4 consultations, at the Alliance headquarters in Brussels, July 28, 2015

Article 4 consultations, at the Alliance headquarters in Brussels, July 28, 2015

Афғонистоннинг жанубида маҳаллий хавфсизлик хизмати формаси кийган икки шахс НАТОнинг икки ҳарбийсини отиб ўлдирди. Шимолий Альянснинг бу ҳақдаги баёнотида айтилишича, ҳужум 26 август куни эрталаб Ҳилманд вилоятида амалга оширилган.

Ҳужум қилганлар Альянс ҳарбийлари тушган машинага қарата ўт очган. Ҳужумга жавобан очилган ўтдан ҳужум қилган икки шахс ўлган. Нобуд бўлганлар қайси давлат фуқароси эканлиги айтилмади.

Афғонистон расмийларига кўра, отишма даҳанаки жанг оқибати бўлиши мумкин. “Яшиллар мовийларга қарши”, деб аталмиш ҳуружлар, яъни афғон аскарлари ва полициячилари халқаро кучлар ҳарбийларига қурол ўқталиши кўп йиллар давомида кузатилиб келган ҳодисадир.

Ҳилмандда амалга оширилган ҳужум апрелдан бери биринчи марта содир бўлган шундай воқеадир.

Шимолий Альянс 2015 йилнинг 1 январидан Афғонистонда “Шиддатли кўмак”, деб аталувчи янги ҳарбий миссияни амалга оширмоқда. Мазкур миссиядан мақсад ҳарбий амалиётларда иштирок этмаган ҳолда Афғонистон хавфсизлик кучларига ёрдам кўрсатишдир. Шу кунда мамлакат ҳудудида 13 минг нафаргача бўлган ҳарбий контингент мавжуд.

XS
SM
MD
LG