Линклар

Икки журналист АҚШ шарқидаги Виргиния штатида жонли эфирда ишлаётган пайтда отиб ўлдирилди.

WDBJ7 телестанциясига кўра, шу телевидениенинг журналистлари Элисон Паркер ва Адам Уордлар Виргиния штатидаги Бэдфорд шаҳарчасида 26 август куни эрталаб жонли эфирда интервью ўтказаётган пайтда қуролли ҳужум қурбони бўлди.

Инцидент акс этган видеотасвирда репортер аёл бировдан интервью олаётган пайтда бирдан ўқ овозлари эшитилади. Кейинги сонияда видеокамера сирғалиб ерга тушаётгани билинади.

“Нега ўқ отишганини билмаймиз”, деди WDBJ7 телестанцияси бош менежери Жеффри Маркс.“Кимнинг гумон қилиаётганини ҳам, ким қотил эканлигини ҳам билмаймиз”, деди у.

XS
SM
MD
LG