Линклар

Қирғизистонда парламент сайловлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг 350 кишилик кузатувчи гуруҳи кузатуви остида ўтади.

Бу ҳақда ташкилот Бош котиби Ламберто Занньер Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан 26 август куни ўтган учрашувда маълум қилди.

Унинг айтшича, айни дамда ЕХҲТнинг узоқ муддатли мандатга эга кузатувчилар гуруҳи мамлакат Марказий сайлов комиссияси билан биргаликда иш олиб бормоқда.

4 октябрь куни бўлиб ўтадиган Жўғўрқу Кенеш сайловларида 14та сиёсий партия беллашади.

XS
SM
MD
LG