Линклар

logo-print

27 август куни таниқли россиялик мухолифатчи Борис Немцовнинг отиб ўлдирилганига ярим йил тўлади.

Бугун кечга яқин Москвадаги Сахаров марказида марҳум сиёсатчининг хотирасига бағишланган тадбир ўтказилади.

Айни дамда фаоллар Немцов ўлими юзасидан халқаро тергов ўтказишга чақирувчи петицияга имзолар тўпламоқда. Бугун чақирувнинг электрон варианти Интернетга жойлаштиралади.

Президент Владимир Путиннинг танқидчиси Борис Немцов 27 февралдан 28 февралга ўтар кечаси Москвада, Кремль ёнидаги кўприкда отиб кетилган эди.

Мухолифатчини ўлдирганликда гумонланиб беш нафар чеченистонлик ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG