Линклар

Ислом Каримов: 1966 йилги зилзиладан кейин қурилган уйларнинг бирортаси тошкентликларга тегмаган


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 1966 йилда Тошкентда рўй берган зилзиладан кейин қурилган уйлар фалокатдан зарар кўрган тошкентликларга тегмаганини баён қилди. Президент фикрича, ҳалокатли зилзиладан кейин барпо қилинган уйлар уларни қурган одамлар эгаллаганини таъкидлади.

25 август куни Тошкентда “амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари” билан танишув чоғида гапирган президентнинг сўзларидан матбуотда келтирилган иқтибосга кўра “қурилган уйларда тошкентликлар эмас, уларни қургани келган одамлар қолган”.

CA-News агентлиги Каримовнинг 1966 йилдаги зилзиладан олдин Тошкент аҳолиси 1 миллион одамдан иборат бўлгани, шаҳар қайта қурилганидан кейин 4-5 йил ўтиб аҳоли сони 2 миллиондан ошиқни ташкил қилгани тўғрисидаги сўзларини келтирмоқда.

“Қисқа вақт ичида аҳоли бир миллионга ошиши мумкинми?”,- деган саволини келтирмоқда нашр. Президентнинг таъкидлашича, "қурилган уйларга Тошкентнинг Эски шаҳар аҳолисидан бирортаси кўчиб ўтмаган".

1966 йил 26 апрель куни эрта тонгда рўй берган ҳалокатли зилзила оқибатида Ўзбекистон пойтахтининг катта қисми вайрон бўлган. Шаҳарни қайта қуриш учун собиқ Совет Иттифоқининг барча республикаларидан ёрдам келган.

XS
SM
MD
LG