Линклар

Вена саммитида ЕИга келаётган қочқинлар билан боғлиқ бўҳрон муҳокама этилади


Европа Иттифоқи ва Ғарбий Болқон мамлакатлари етакчилари минтақага қочиб келаётган мигрантлар билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилгани Венада саммитга тўпланмоқда. 27 август кунги саммитда Германия Канцлери Ангела Меркель ва Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат масалалари бўйича комиссари Фредерика Могерини иштирок этади.

Европа Иттифоқига аъзоликка даво қилаётган Албания, Босния-Герцеговина, Косово, Македония, Монтенегро ва Сербия етакчилари ва вазирлари Венага етиб келди.

Европа Иттифоқига келаётган муҳожирларнинг аксари Болқон минтақасидаги Македония ва Сербия орқали Венгрия, Германия, Австрия ва ЕИнинг бошқа мамлакатларига кириб келмоқда.

Чоршанба куни Меркель муҳожирларга қарши зўравонликларга чек қўйилишини баён қилди.

Вена учрашуви Европа Иттифоқининг муҳожирлар билан боғлиқ бўҳронни ҳал қилиш ҳаракатларини мувофиқлаштира олмаётгани борасидаги танқидлар кучаяётган пайтга тўғри келмоқда.

БМТ Бош котиби “Европа ва бошқа минтақадаги мамлакатлар мурувватли бўлиши ва бўҳронни ҳал қилиш уринишларини ошириши лозим”, дея баён қилди.

XS
SM
MD
LG