Линклар

Ўзбекистон бу йил ҳам 1 миллиард долларлик пахта сотмоқчи


Ўзбекистон ҳукумати мажбурий меҳнатдан фойдаланиши боис дунёнинг 150дан ошиқ ширкати ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган.

Ўзбекистон ҳукумати мажбурий меҳнатдан фойдаланиши боис дунёнинг 150дан ошиқ ширкати ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган.

Ўзбекистон бу йил ҳам 1 миллиард АҚШ долларига тенг пахта толасини сотишни режаламоқда. Расмийларнинг билдиришича, Ўзбекистон президенти 15-16 октябрь кунлари Тошкентда XI Халқаро пахта ярмаркаси ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолаган.

Ўзбекистонда пахта йиғим-терим мавсуми бошланиб, давлат ташкилотлари ишчилари оммавий тарзда пахтага чиқарилаётган пайтда пайдо бўлган хабарга кўра, бу йилги ярмаркада 50 мамлакатдан мингдан ортиқ фирма ва ширкатлар вакилларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Ўтган йилги пахта ярмаркасида Ўзбекистон 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқроққа тенг қарийб 600 минг тонна пахта толасини сотган.

Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида пахта мавсуми шу ҳафта бошроғида бошланган. Хусусан, Хоразм вилояти Яргиариқ туманидан Озодликка мурожаат қилган шифокорлар 23 августдан бошлаб тиббиёт ходимлари оммавий тарзда пахта даласига мажбуран олиб чиқилаётганини билдиришди.

Ўзбекистон ҳукумати мажбурий меҳнатдан фойдаланиши боис дунёнинг 150дан ошиқ ширкати ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган. Шунга қарамасдан Ўзбекистон ҳар йили 1 миллиард долларлик пахта толасини хорижга сотади.

XS
SM
MD
LG