Линклар

logo-print

Халқаро кредиторлар Украинанинг 18 миллиард долларлик қарзининг 20 фоизидан воз кечади


Украина Молия вазири Наталия Яреско расмий Киев мамлакатнинг қарзларини реструктуризация қилиш борасида халқаро кредиторлар билан битимга эришганини билдирди. Мазкур битимга кўра, Украинанинг 18 миллиард АҚШ долларига тенг қарзининг бир қисмидан воз кечиш, қолганини тўлаш муҳлатини эса 2019 йилгача узайтириш кўзда тутилган.

Яресконинг билдиришича, Украина ташқи қарзининг 20 фоизидан воз кечишни ўз ичига олувчи битим Халқаро валюта жамармаси таклиф қилган қутқарув режаси талабларига тўлиқ жавоб беради.

Россия Молия вазири Антон Силуанов Москва мазкур битимга қўшилмаслигини билдирди. Украинанинг Россиядан 3 миллиард долларга тенг қарзи бор ва уни тўлаш муҳлати жорий йил декабрда тугайди.

XS
SM
MD
LG