Линклар

Қозоғистонда дунёда биринчи ядровий ёнилғи сақланадиган омбор қурилади


Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Идросов ва АЭХА бош директори Укия Амано

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Идросов ва АЭХА бош директори Укия Амано

Атом энергияси халқаро агентлиги ва Қозоғистон паст даражада бойитилган уранни сақлайдиган дунёдаги биринчи омборни қуриш бўйича келишувни имзолади. Қозоғистон ҳудудида қурилажак омборда атом электр станциялари учун ядровий ёнилғи сақланиши ва бу ядровий қуролни тарқатмаслик уринишларига ҳисса қўшиши мақсад қилинган.

Келишувни 27 август куни Остонада ўтказилган маросимда АЭХА бош директори Укия Амано билан Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Идросов имзолади.

АЭХАга аъзо давлатларни режалаштирилган тарзда ёнилғи билан таъминлаш мақсадида барпо қилинадиган ядровий ёнилғи омбори 2017 йилда тўла ишга тушиши кўзда тутилган.

Бу ғоя тарафдорлари бундай омбор мамлакатларнинг уранни бойитиш иншоотларини қуриш эҳтиёжини бартараф қилиш орқали, бойитилган уранни атом қуролини яратиш мақсадларида ишлатиш эҳтимолларини камайтиради, демоқда. Бунга оид зиддийятлар йиллар давомида Эрон билан Ғарб ўртасидаги муносабатларни таранглаштириб келган.

XS
SM
MD
LG