Линклар

logo-print

Украинада бир кун ичида россияпараст айирмачилар билан жангда ҳукуматнинг етти аскари ҳалок бўлди


Кейинги ҳафталарда шарқий Украинада зўравонликлар яна авж олмоқда

Кейинги ҳафталарда шарқий Украинада зўравонликлар яна авж олмоқда

Украина Мудофаа вазирлигининг билдиришича, сўнгги 24 соат ичида мамлакат шарқида россияпараст айирмачилар билан жангларда етти нафар ҳукумат аскари ҳалок бўлган, 13 аскар жароҳатланган.

Бу ўтган ой ўрталаридан бери Украина ҳукумат қўшинлари кўрган энг йирик талафотдир. Февраль ойида Минскда эришилган сулҳ битими шартлари тез-тез бузилмоқда ва сўнгги ҳафталар шарқий Украинада давомида зўравонлик кўлами ошгани кузатилмоқда.

26 август куни АҚШ Президенти Барак Обама ва Германия Канцлери Ангела Меркель ўртасидаги телефон суҳбатида Украинада яна зўравонликлар авж олаётгани асосий масала бўлди. Обама Киев ҳукумати Минск битими шартларини бажараётгани ва Россия ҳам ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариши лозимлигини таъкидлади.

АҚШ ва Германия етакчилари телефон суҳбатига доир баёнотда кейинги ҳафталардаги зўравонлик Россия ва айирмачилар томонидан Минск келишувида белгиланган айирув чизиғи ҳудудида ҳужумлар кўламини оширгани сабаб бўлгани таъкидланган.

XS
SM
MD
LG