Линклар

logo-print

Грузияда НАТО ўқув маркази очилди. 27 август куни пойтахт Тбилиси яқинидаги ҳарбий базада ўқув марказини очиш маросимида гапирган НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг мазкур марказ Грузиянинг келажакда ҳарбий альянсга аъзо бўлиш истиқболларига ҳисса қўшади, дея баён қилди.

Столтенбергнинг айтишича, ўқув маркази Грузиянинг мудофаа имкониятларини оширишга қаратилган дастурнинг бир қисмидир. Бу дастурни амалга тадбиқ қилиш ўтган йили сентябрда ўтказилган НАТО саммитида келишиб олинган эди.

Ўқув марказида НАТО мутахассислари грузин аскарларига назарий ва амалий машғулотларни ўтказади.

Грузия Бош вазири Иракли Гарибашвили ўқув маркази ҳеч қайси мамлакатга қарши қаратилмагани, балки “минтақавий хавфсизлик, тинчлик ва барқарорлик”ни кучайтиришни мақсад қилганини билдирди.

2008 йилда Грузия билан урушган Россия бу мамлакатнинг НАТОга қўшилишига қарши чиқиб келади.

Грузия НАТОнинг Афғонистондаги Қатъий ёрдам миссиясида қатнашаётган 855 аскари сони бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринни эгаллайди.

XS
SM
MD
LG