Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:38

Хитой иқтисодининг “ўтириши” Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?


Кейинги ҳафталар ичи дунëнинг иккинчи йирик иқтисодига айланган Хитойдаги ўсишнинг пасайиши дунë иқтисодий устунларини силкита бошлади.

Йена қурбининг долларга нисбатан заифлашуви ва дунë ëнилғи бозорининг энг асосий харидори бўлган “Осиë аждаҳоси”нинг газ ва нефтга нисбатан иштаҳасининг бўғилиши¸ тўлов муддати яқинлашаëтган Хитой ташқи қарзлари миқдорининг ошиши нафақат Хитой¸ балки иқтисоди у билан олди-сотдига қарам давлатларнинг яқин келажакда жиддий инқирозга чўкишига сабаб сифатида кўрилмоқда.

Жуғрофий жиҳатдан Хитойга туташ Марказий Осиë минтақаси¸ мустақилликдан бери яна ўз буюк қўшнисининг иқтисодий ва молиявий иштирокини қолган дунëдан кўра кўпроқ ҳис этиб келмоқда.

Бозор ва дўконларни тўлдириб турган арзон Хитой моллари¸ аксар ишлаб чиқариш молларию технологияларнинг Хитойдан кириб келаëтгани¸ қолаверса Хитойнинг минтақа бош сармоядорига айлангани Марказий Осиë давлатлари иқтисодини Хитойга бевосита қарам қилиб қўйган.

Хитойдаги иқтисодий бўҳроннинг Марказий Осиë¸ хусусан Ўзбекистондаги иқтисодий вазият¸ хусусан¸ ўзбекистонликлар турмушига таъсири қандай бўлади?

Уол Стритдаги ўзбекистонлик молиявий таҳлилчи Фарҳод Иноғомбоев шу саволларга жавоб берди.

Фарҳод Иноғомбоев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:17 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG