Линклар

Тошкентда ўзбек-қирғиз чегараси юзасидан навбатдаги музокаралар ўтказилди


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги чегара ўтказиш пунктларидан бири.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги чегара ўтказиш пунктларидан бири.

Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари 25-27 август кунлари Тошкентда ўзбек-қирғиз чегарасини аниқлаш юзасидан сўзлашувлар ўтказди.

Сўзлашувда икки давлат ҳукуматлари томонидан имзоланган чегара ўтказиш пунктлари тўғрисида 2004 йил 24 июлдаги келишувга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш масаласи муҳокама қилинган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган хабарда бу ўзгаришлар ва қўшимчалар нималардан иборат экани айтилган эмас.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги чегаранинг узунлиги 1378 километр бўлиб, бу масофанинг 320 чақирими аниқланмаган. Чегараларни аниқлаш бўйича давлатлараро комиссия фаолияти сўнгги йилларда бир неча марта музлатиб қўйилган эди.

Шу йилнинг 29 июль куни Ўзбекистон билан чегара муаммосини муҳокама қилиш учун Тошкентга борган Қирғизистон делегацияси қабул қилинмаганди. Қирғиз томони ўзбек ҳамкасблари учрашувга келмагани сабаб, икки кундан сўнг Бишкекка қайтишга мажбур бўлган.Ўзбекистон эса учрашувдан бош тортишига меҳмон делегация таркибидан рози бўлмаганини сабаб қилиб кўрсатган.

XS
SM
MD
LG