Линклар

Россияда кончилар очлик эълон қилди


Кончилар 3 ойдан бери ойлик олмаган.

Кончилар 3 ойдан бери ойлик олмаган.

Россиянинг Хакасия Республикасидаги “Руда Хакасии” ширкатининг элликка яқин кончиси ойлик иш ҳақи берилиши талаби билан очлик эълон қилди.

Хабарларга қараганда, очлик эълон қилган шахтёрлар сони соат сайин кўпайиб бормоқда. Уларнинг сафига кончилардан ташқари "Востоксантехмонтажа" ширкати ишчилари ҳам қўшилмоқда.

Озодлик радиоси рус хизматининг хабар беришича, Ғарб Россияга нисбатан санкицялар эълон қилган 2014 йилнинг ноябирдан бошлаб бу ердаги кончиларнинг иш ҳақи 30 фоизга камайтирилган. Бироқ ишчиларга қисқартирилган ойлик ҳам уч ойдан бери берилмай келинмоқда.

XS
SM
MD
LG