Линклар

logo-print

Исроил немис дирижёрининг Эронда концерт бериш ниятини танқид қилди


Даниэль Баренбойм.

Даниэль Баренбойм.

Исроил германиялик машҳур дирижёр Даниэль Баренбоймнинг Эронда концерт бериш ниятига кескин норозилик билдирди.

27 август куни Берлин давлат операси Даниэль Баренбойм дирижёрлигида Эронда концерт бериш борасида Теҳрон билан музокаралар олиб бораётгани хабар қилинган эди. Мазкур концертни ўтказиш ташаббуси Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер томонидан ҳам қўллаб-қувватланган.

Исроил маданият вазири Мири Регев ўзининг Facebook саҳифасида бу хабарни шарҳлар экан: “Даниэль Баренбоймнинг Эронда концерт бериши Исроилнинг Теҳрон билан тузилган ядровий дастур борасидаги шартномани йўққа чиқариш ҳаракатларига ҳалақит беради”, деб ёзган.

Исроил маданият вазирига кўра, “Эрон Хизбуллоҳ, Исломий жиҳод ва ХАМАС каби террорчи ташкилотларни молиялаштираётган давлатдир”.

Регев келиб чиқиши аргентиналик яҳудий бўлган Баренбоймни “санъатдан ўзининг Исроилга қарши сиёсий нуқтаи назарини тарғиб қилишда фодаланаётганликда “ айблади. Баренбойм Исроилнинг Фаластиндаги сиёсатини очиқдан-очиқ танқид қилиб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG