Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:19

Тожикистонда қотиллик қилган рус аскарлари қамалди


Тожик ҳайдовчини ўлдирганликда айбланиб қамалган рус ҳарбийлари Фёдор Басимов ва Элдар Саҳовобни
Тожик ҳайдовчини ўлдирганликда айбланиб қамалган рус ҳарбийлари Фёдор Басимов ва Элдар Саҳовобни

Россия ҳарбий суди Тожикистонга жойлаштирилган 201-мотоўқчи дивизиясининг икки рус аскарни тожикистонлик такси ҳайдовчисини ўлдирганликда айбдор топиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилди. Яна бир рус ҳарбийси эса бошқа бир такси ҳайдовчисига ҳужум қилганликда айбланиб ҳибсга олинди.

26 август куни Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасида жойлашган суд взвод қўмондони ёрдамчиси Фёдор Басимовни 17 йилга, собиқ ҳарбий бўлим қўмондони Элдар Саҳовобни 13 йилга кесди.

Икки рус аскари 2014 йилнинг август ойида такси ҳайдовчиси Раҳимжон Тешабоев кўл бўйида ўлик ҳолда топилганидан кейин қўлга олинган эди.

Ўказилган аутопсия (ўликни ёриш) давомида уч фарзанднинг отаси бўлган Тешабоев бўғизланишидан аввал қаттиқ калтаклангани аниқланди.

Судда Басимов Тешабоевдан катта миқдорда қарзи бўлганини ва шу сабаб уни ўлдиришга қарор қилганини айтди. Басимовнинг айтишича, Саҳобов иккиси Тешабоевни балиқ овига чақириб, экскурсия давомида уни ўлдирган.

Тешабоевнинг қариндошлари судланувчиларга бир умр қамоқ жазоси берилишини сўраган эди. Қотиллик маҳаллий тожиклар ҳамда Россия ҳарбий базаси ходимлари ўртасидаги тангликни оширди. Тожикистон Россия билан яқин алоқада бўлиб, баъзан икки мамлакат ўртасида келишмовчиликлар юзага келиб туради.

Яна бир россиялик аскар 21 август куни тожикистонлик такси ҳайдовчисига пичоқ билан ҳужум қилиб, уни яралаганликда айбланмоқда.

Жабрланган ҳайдовчи Тоҳир Султонов Озодлик билан 26 август куни суҳбатлашиб, Дмитрий Толстойни Душанбедан мамлакат жанубидаги Қўрғонтепа шаҳрига олиб борганидан кейин рус аскари унга ҳужум қилганини айтди.

Толстой ҳозир Россия ҳарбий базасидаги қамоқда ушлаб турилибди.

Россиянинг 201-мотоўқчи дивизиясининг тахмиман 7000 аскари Тожикистоннинг учта ҳудудига жойлаштирилган. Аскарларнинг айримлари Кўлобда, айримлари Қўрғонтепа шаҳрида, айримлари пойтахт Душанбе яқинида жойлашган.

Озодлик радиоси тожик хизмати томонидан тайёрланган ушбу мақолани инглиз тилидан Нодир Атаев таржима қилди.

XS
SM
MD
LG