Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:16

Welcome to America!!!


Мирраҳмат Мўминов
Мирраҳмат Мўминов

Дустларим орасида бир йигит бор экан, хуллас бир куни менга мактуб йуллади Файзбукдан...

"Ака Сизни Америкада эканлигизни тушундим, хуллас бир неча йилдан бери Грин кард уйнайман, ҳеч чиқмади, бошқа Европа давлатларига ҳам ҳаракат қилдим, аммо бўлмади. Шунга Сиздан маслаҳат сўрамоқчиман. Америкага кетишни қандай йўллари бор?! Нима маслаҳат бера оласиз?"

Бу хат узоқроқ давом эттди, кейин Мен у йигитнинг саҳифасига кирдим, у ерда асосан СССРни қумсаганларнинг постлари, Путинни мақтаган расмлар билан бир ўринда баъзи бир умумий гаплар ҳам бор эди. Улар орасида қизиқ постлардан бири "Ғарбнинг дунё ривожига душманлиги, Америка ва Европага қарши бошқа постлар ҳам борлигини кўриб хайрон бўлдим.

Бу хат ортидан қизиқиб статистикага мурожаат қилдим. Америка ҳукумати томонидан ўйналадиган Грин Кард учун 2013 йилда 87 минга яқин ариза қабул қилинган экан. 2014 йилда 93 минга яқин ариза. Шулардан 2013 йили 4744 киши ютиб олган, 2014 эса 4813 киши Грин Кард соҳибига айланан! Қизиқ томони, бу Янги Америкаликлар Грин Кард ютишдан олдин ҳам "Ватангадолик", "Ўзга Юртда" ёки "Америкага Лаънат", деб неча маротаба айтишган экан а?!

Парадокс шундаки, ИШИД ҳам, Русслар ҳам, ҳеч бири АҚШ долларисиз яшай олишмаса керак! Америкага Хуш келибсиз!!! :)))

XS
SM
MD
LG