Линклар

logo-print

Тожикистон Адлия вазирлиги Ислом Уйғониш партиясини тақиқлаш тўғрисида қарор чиқариб, собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларида рўйхатга олинган ягона исломий партияга 10 кун муҳлат ичида барча фаолиятини тўхтатишни буюрди.

28 август куни эълон қилинган қарорга Тожикистон Ислом уйғониш партияси (ТИУП) расман рўйхатга ўтган партия учун талаб қилинган аъзолар сонига эга бўлмагани боис қонунга биноан фаолиятини давом эттира олмаслиги асос қилиб кўрсатилди. Адлия вазирлиги партиянинг Тожикистон шаҳар ва туманлардаги 58 ваколатхонасининг барчаси ёпилганини билдирди.

Бир кун аввал ТИУП етакчилари Душанбе шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида партия ҳукумат тарафидан қўйилаётган тўсиқларга қарамасдан ўз фаолиятини давом эттиражагини баён қилган эди.

ТИУП 1992-97 йилларда ўн минглаб қурбон ва бир миллиондан ошиқ одамнинг ўз жойларини ташлаб кетишига сабаб бўлган Тожикистон фуқаролар урушида муҳим ўрин эгаллаган. Мазкур партия сўнгги 15 йил давомида Тожикистон парламентида ўз вакилларига эга бўлган, лекин жорий йил март ойидаги сайловда мутлақ мағлубиятга учраган.

XS
SM
MD
LG