Линклар

Обид қорига ўқ узганликда айбланган шахснинг Швецияга экстрадиция қилиниши ортида нима бор?


Обид қори Назаров отиб кетилганлигининг 3 йиллиги муносабати билан ўтказилган намойиш.

Обид қори Назаров отиб кетилганлигининг 3 йиллиги муносабати билан ўтказилган намойиш.

Обид қори Назаровга суиқасдни бевосита бажарганликда гумонланаётган шахс Швецияга экстрадиция қилингани турли саволларнинг юзага чиқишига сабаб бўлди. Бу саволларга Қурултой эшиттиришида Россия¸ Швеция ва ўзбекистонлик экспертлар иштирокида жавоб изладик. Қурултой бош мавзусини эса Обид қорига ўқ узганликда айбланган кишининг экстрадиция қилиниши ортида нима бор¸ деган савол белгилади.

2012 йил февралида содир этилган сиуқасдни тергов қилаётган прокуратура терговчиси Кристер Петерссоннинг Озодликка айтишича, Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковский Швецияга 25 август куни РоссияданШвецияга келтирилган.

Ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров 2012 йилнинг 22 февраль куни Швециянинг Стромсунд шаҳридаги уйи йўлагида отиб кетилган эди.

Юрий Жуковскийнинг ўзбекистонлик имомга қилинган сиуқасдга алоқадорилиги ҳақидаги илк иддаолар 2012 йилда бу иш юзасидан ўтказилган маҳкамада илгари сурилган эди.

Бундан 3 йил олдин суиқасдга учраган Обид қори Назаров 1985-1990-йиллари Тошкентдаги “Тиллашайх” жомеъ масжидида имом ноиби, 1990-1996-йилларда эса “Тўхтабой” жоме масжидида имом-хатиб сифатида фаолият юритган.

Шунингдек, 1992-1998 йиллар давомида Обидхон қори “Озодлик” радиосининг диний дастурини олиб борган ва тингловчиларни Қуръони Карим тафсири билан таништирган эди.

57 яшар Обидхон қори Назаров ҳамон оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.

XS
SM
MD
LG