Линклар

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги мол айланмаси қарийб 46 фоизга қисқарди


Ўзбек-қирғиз чегарасидаги Дўстлик чегара-божхона пункти.

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги Дўстлик чегара-божхона пункти.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги мол айланмаси бир йил ичида 45,9 фоизга қисқарди.

Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, биринчи ярим йилликда икки мамлакат ўртасидаги мол айланмаси ҳажми 68 миллион 200 минг долларга тенг бўлган. Бу 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 54,1 фоизга камдир.

2015 йилнинг биринчи ярмида Қирғизистон Ўзбекистонга 30 миллион 300 минг долларлик мол сотган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 43,3 фоизга камдир.

Айни пайтда 2015 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистондан Қирғизистонга 37 миллион 900 минг долларлик мол импорт қилинган. Бу эса Ўзбекистондан Қирғизистонга чиқаётган товар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 67,6 фоизга қисқарганини англатади.

XS
SM
MD
LG