Линклар

Петербургда тўрт кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида яқинда туғилган чақалоғини сотмоқчи бўлганликда гумонланган ўзбекистонлик 38 ёшли аёл қўлга олинди.

Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилояти бош бошқармаси матбуот хизмати тарқатган маълумотларга кўра, аёл тўрт кун аввал туғилган фарзандини кўчанинг ўзида 100 минг рублга сотмоқчи бўлган.

Петербургда қайдсиз юрган бу аёл Коломяжский шоҳкўчасидаги 17-уй олдида ушланган. Шундан сўнг аёл полиция бўлимига етказилган, унинг чақалоғи эса шаҳар болалар шифохонасига ётқизилган.

XS
SM
MD
LG