Линклар

Обама Каримовни мустақиллик билан табриклади


АҚШ Президенти Барак Обама ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов (Озодлик фото-коллажи)

АҚШ Президенти Барак Обама ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов (Озодлик фото-коллажи)

АҚШ Президенти Барак Обама Ўзбекистон Мустақиллик куни муносабати билан президент Ислом Каримовга табрик йўллади.

Расмий нашрлар иқтибос келтираётган табрикномада “Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Сизга ва Ўзбекистон халқига 1 сентябрь куни нишонланадиган Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан самимий табрикларимни юбормоқдаман”, дейилади.

Табрик хатида АҚШ 1991 йил 25 декабрь куни Ўзбекистонни мустақил давлат сифатида тан олганидан бери икки мамлакат “ишонч, ўзаро ҳурмат ва ўзаро манфаатлар”га асосланган муносабатларни қуриш устида иш олиб боргани қайд этилади.

Ўзбекистон 1991 йил 31 август куни СССРдан мустақиллик эълон қилган ва 1 сенятбрь Мустақиллик куни байрами сифатида нишонланади.

Тошкентда ҳар йили президент Ислом Каримов нутқи билан бошланадиган тантанали маросимнинг бугун ўтказилиши белгиланган. Байрам концерти билан якуналанадиган маросимга одатда сиёсий элитага яқин одамлар таклиф этилади. Оддий ўзбекистонликлар эса 1 сентябрь куни сайилга чиқишади.

XS
SM
MD
LG