Линклар

Каримов Ўзбекистонга хориж ҳарбий базалари киритилмаслигини таъкидлади


Тошкентнинг марказий майдонида Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Маросим, одатдагидек, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов нутқи билан бошланди. Каримов мустақиллик йилларида мамлакат эришган ютуқлар ҳақида гапириб, ўзбекистонликлар турмуш фаровонлиги йилдан-йилга ошиб бораётганини яна таъкидлади.

Каримов, асосан, аввалги нутқларида ҳам санаб ўтадиган тезислари билан биргаликда бу сафар Ўзбекистон дунёда энг тез суратлар билан ривожланаётган мамлакатлар орасида 5-ўринни эгаллашини таъкидлади.

Унинг яна иддао қилишича, мамлакат ялпи ички маҳсулоти йилига “8 фоиздан юқори” суратда ўсаётганига бутун дунё хавас қилмоқда.

"Жаҳонда давом этаётган иқтисодий бўҳронга қарамасдан, мамлакат иқтисоди 5,5 баробардан ортиқроққа, аҳолининг реал даромади жон бошига 9 баробарга ошган", дея иддао қилди Каримов.

Каримов бу сафар ҳам Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокка қўшилмаслиги ва хорижий ҳарбий базалар мамлакат ҳудудида жойлаштирилмаслигини таъкидлади.

Лекин, Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятидаги Германия ҳарбий базаси қандай мақомга эга эканига доир изоҳ Каримов нутқидан жой олмади.

Каримов яна ўз нутқига “Ҳеч қачон, ҳеч кимдан кам бўлмаганмиз ва ҳеч кимдан кам бўлмаймиз, Иншооллоҳ”, деган сўзлар билан хулоса ясади.

XS
SM
MD
LG