Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:11

BahsOnline: Ислом Марказий Осиё халқларини бирлаштирувчи асосий омилми?


Шотландиядаги Данди университети тадқиқотчиси Икром Ёқубов(чапда) ва ўзбекистонлик сиёсатшунос Камолиддин Раббимов.
Шотландиядаги Данди университети тадқиқотчиси Икром Ёқубов(чапда) ва ўзбекистонлик сиёсатшунос Камолиддин Раббимов.

BahsOnlineнинг бу галги сонида Марказий Осиё халқларининг интеграцияси учун сабаб бўла оладиган омиллар ҳақида мунозара бўлди.

Марказий Осиё давлатлари мустақилликка эришганига чорак аср бўлаётганига қарамай, бу давлатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий алоқалар ҳамон ёмон аҳволда қолмоқда.

Ўзбекистон билан Тожикистон ва Туркманистон ўртасида виза тартиби жорий қилингани, Марказий Осиё давлатлари орасидаги чегара можаролари, чегарачиларнинг ўқидан одамларнинг ўлаётгани каби ҳодисалар минг йиллардан буён яхши қўшни ва қон-қариндош бўлиб яшаб келган халқларни бир-биридан тобора узоқлаштирмоқда.

BahsOnline: Ислом Марказий Осиё халқларини бирлаштирувчи асосий омилми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:47:15 0:00

Сиёсатчилар ва таҳлилчилар Марказий Осиё халқларининг интеграцияси учун сабаб бўладиган бир қанча омилларни мисол қилиб келтирадилар.

Жумладан, ўзбекистонлик сиёсатшунос Камолиддин Раббимов фикрича, “ҳозирда бу давлатлар авторитар бўлсада, аста секин сиёсий рақобатга асосланган – демократик, плюрал тизимга ўтишини кутиш табиий. Демак, аста секин, жамиятлар эркинлашган сайин, Марказий Осиёдаги асосий ўзлик – ислом ҳам давлатлар ичида, ҳам минтақада, қолаверса, глобал миқёсда – маданий, цивилизацион омилга айланади”.

Камолиддин Раббимов Марказий Осиё халқлари интеграциясида исломнинг ижобий роли ва социомаданий аҳамияти катта эканлигини таъкидлайди. Сиёсатшунос фикрича, "худди Европа Иттифоқи шаклланишида христиан маданияти умумий, социомаданий платформа бўлгани каби, МОда ҳам ягона социомаданий платформа, табиийки, ислом бўлади".

Бироқ, Шотландиядаги Данди университетида диний радикализм ва терроризмдан дарс бераётган ва шу соҳада илмий иш қилаётган ўзбекистонлик тадқиқотчи Икром Ёқубов Камолиддин Раббимовнинг бу фикрларига эътироз билдирар экан, "ислом бундай вазифани уддалай олиш қобилиятини йўқотган", дейди:

“Исломнинг ягона бирлаштирувчи куч сифатида қараш ва уни амалга тадбиқ этиш таҳликалидир. Бу ғоя атрофида ҳеч қандай иттифоқ тузиб бўлмайди ва тузилса ҳам жуда мўрт бўлади ва бу иттифоқ бузилса оқибати тасаввур қилиб бўлмас натижаларга олиб келади. Менинг бу фикримни ҳаргиз исломга зидлик деб тушунмангиз”, дейди Икром Ёқубов.

Сиёсатшунос ва тадқиқотчининг бу мавзудаги дастлабки баҳси Фейсбук ижтимоий тармоғида кечди. Озодлик икки экспертни баҳс майдонига таклиф қилиб, бу ҳақдаги мунозарани Озодлик тингловчилари билан биргаликда давом эттиришни сўради. Баҳслашувчилар бунга рози бўлдилар.

Хўш, Ислом Марказий Осиё халқларини бирлаштирувчи асосий омилми?

Баҳсни қуйида тинглашингиз мумкин:

BahsOnline: Ислом Марказий Осиё халқларини бирлаштирувчи асосий омилми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:36:31 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG