Линклар

Бугун Ўзбекистон президентининг Хитойга ташрифи бошланади


Ислом Каримов.

Ислом Каримов.

Бугун Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Хитойга ташрифи бошланади.

Ўзбекистон президенти Пекинга Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин таклифи билан бормоқда. Бу ерда Ислом Каримов 3 сентябрда ўтадиган Иккинчи жаҳон урушида Япония устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллигини нишонлаш тантаналарида ва Ғалаба парадида иштирок этади.

Мазкур парадда иштирок этиш учун Пекинга дунёнинг 49 давлати раҳбарлари ва ҳукумат делегациялари, жумладан, БМТ Бош котиби Бан Ки Муннинг келиши кутилмоқда.

Пекиннинг Тяньяньминь майдонида бўладиган Ғалаба парадида 12 минг аскар ва зобит, Россия, Қозоғистон, Белорус, Монголия, Куба ҳарбий отрядлари ўтади, 200та ер усти ҳарбий техникаси ҳамда яна шунча учоқ намойиш этилади. Параддан ўтадиган ҳарбий техникаларнинг 84 фоизи одамларга биринчи марта кўрсатилади.

XS
SM
MD
LG