Линклар

logo-print

Халқаро ҳамжамият Хадича Исмоилованинг қамалишини қораламоқда


Хадича Исмоилова.

Хадича Исмоилова.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси озарбайжонлик журналист Хадича Исмоилованинг 7,5 йилга қамалишини қоралади ва Озарбайжон ҳукуматини бу ҳукмни бекор қилишга чақирди.

"Исмоиловага нисбатан суд фарс бўлди ва мазкур суднинг оқибати унга ва барча озарбайжонлик журналистларга жиддий таъсир кўрсатади”, дейилади қўмита баёнотида.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг билдиришича, айни пайтда Озарбайжонда камида 7 журналист ҳукуматни танқид қилгани учун қамоқда сақланмоқда.

1 сентябрь куни АҚШ Давлат департаменти ҳам Исмоилованинг қамалиши Озарбайжонда инсон ҳуқуқларининг топталиши кенг томир отганидан дарак беришини билдирди ва Озарбайжон ҳукуматини журналистни озод этишга чақирди.

1 сентябрь куни Боку суди Исмоиловани солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик ва ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбдор деб топиб, 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Мустақил кузатувчилар президент Илҳом Алиев оиласига алоқадор коррупцияни тадқиқ қилиб келган Исмоилованинг айнан журналистик фаолияти учун жазоланаëтганини айтмоқдалар.

XS
SM
MD
LG