Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик сиёсий маҳбус Матлуба Комилова халқаро ҳамжамият эътиборида бўлади


Қамоқхона девори.

Қамоқхона девори.

Ўзбекистонлик Матлуба Комилова Қўшма Штатлар томонидан халқаро ҳамжамият эътибор қаратиши лозим бўлган сиёсий маҳбус сифатида тилга олинди.

Human Rights Watch халқаро ташкилоти ангренлик собиқ коллеж директори ва ҳуқуқ фаоли Матлуба Комилова ўзининг сўз эркинлиги ҳуқуқи таъминланиши учун курашгани ортидан қамалганини эътироф этган.

2011 йил 8 апрелида эълон қилинган АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида 2010 йилда қамалган Матлуба Комилова сиёсий маҳбус сифатида тан олинган.

1 сентябрь куни АҚШнинг БМТдаги элчиси Саманта Пауэр ташаббуси ортидан Қўшма Штатлар #FreeThe20 (20 одамни озод этинг) кампаниясини бошлади. Мазкур кампания доирасида 20 кун мобайнида ҳар куни бир нафар сиёсий маҳбус бўлган аёл ҳақида маълумот бериб борилади.

Давлат департаменти Россияда судланаётган украиналик учувчи Наджежда Савченко, Озарбайжон ҳукуматини танқид қилгани учун қамалган Лейла Юнус ва Хадича Исмоилова каби 20 сиёсий маҳбус аёлнинг тақдирига халқаро ҳамжамият эътиборини қаратмоқчи.

Мазкур кампания Аёлларга жамият ва шахсий ҳаётнинг барча соҳаларида ҳокимият бериш БМТ ташаббусининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказилмоқда.

XS
SM
MD
LG