Линклар

Россия Украинанинг Санкт Петербургдаги консули Игорь Федикевични мамлакатдан бадарға қилди. Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари Ташқи ишлар вазирлигидаги манбага таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Украина Россиянинг Одессадаги консули Валерий Шибекони мамлакатдан чиқариб юборганига жавобан мана шундай қадам ташланган.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги 17 июнь куни Шибекони мамлакатда исталмаган шахс сифатида эълон қилган эди. Украина томонининг билдиришича, Шибоко мамлакат ҳудудида дипломатик фаолият билан боғлиқ бўлмаган ишларни амалга оширган ва консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенцияси талабларини бузган.

XS
SM
MD
LG