Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар муддати 2016 йилнинг 15 мартигача узайтирилишини билдирди.

Мазкур санкциялар Россиянинг 200 ширкати, бир қатор шахслар ва россияпараст айримачиларга тааллуқлидир.

Санкциялар муддатини узайтириш масаласи бугун бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи расмийлари йиғинида муҳокама этилиши ва сентябрнинг ўрталарида тасдиқланиши кутилмоқда. Ғарб томонидан 2014 йилда жорий этилган санкциялар муддати шу йилнинг 15 сентябрида якунланаётган эди.

Санкциялар тааллуқли бўлган 150 шахс орасида Россия Бош вазири ўринбосарлари Дмитрий Козак, Дмитрий Рогозин, Россия Разведка бош бошқармаси раҳбари Сергун ҳам бор. Бундан ташқари, санкциялар 37 ширкатга ҳам тегишли бўлади.

XS
SM
MD
LG