Линклар

Қирғизистон ҳукумати "Дўстлик" чегара масканига туташ ерларни сотиб олади


Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг Андижон-Ўш йўлидаги “Дўстлик” чегара маскани атрофидаги Қирғизистонга қарашли ерларни тилга олинган масканни такомиллаштириш ва техник жиҳозлаш учун аҳолидан сотиб олмоқчи.

Қирғизистон бош вазири Темир Сариевнинг 2015 йилнинг 4 августида имзолаган бу ҳақдаги фармойиши тўғрисидаги хабар ахборот воситаларида бугун пайдо бўлди.

Айтилишича, ҳукумат раиси фармойишини бажариш учун идоралараро комиссия тузилган ва у керакли ер майдони ҳажмини аниқлайди, ер участкалари эгалари билан сўзлашувлар олиб боради.

Қирғизистонда аҳоли ихтиёридаги ер участкалари уларнинг хусусий мулкидир.

“Дўстлик” чегара масканини такомиллаштириш ва техник жиҳозлаш зарурати Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига киргани билан изоҳланди.

XS
SM
MD
LG