Линклар

logo-print

Порошенко жаҳон давлатларини Россияга қарши бирлашишга чақирди


Украина президенти Петр Порошенко "Эркин дунёнинг барча халқларига Россия агрессиясига қарши ягона жабҳада кескин қаршилик қилиш” чақириғи билан мурожаат қилди.

Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 70 йиллиги муносабати билан украиналиклар ва халқаро ҳамжамиятга қилган мурожаатида Порошенко “Россия агрессияси бутун цивилизация дунёсига, унинг хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид қилаётгани” тўғрисида гапирди.

Порошенконинг фикрича, Россияни “сокинликка чақириш” сиёсати натижа бермади ва шунинг учун уни худди “70 йил аввалгидай фақат ҳамкорликдаги ҳаракатлар тўхтатиши мумкин”.

Айни пайтда Европа Иттифоқи Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар муддати 2016 йилнинг 15 мартигача узайтирилишини билдирди.

Украина-Россия муносабатлари бузилиши Россиянинг Қримни босиб олиши ва Украина шарқидаги сепаратчиларни қўллаб-қувватлаётгани оқибатидир.

XS
SM
MD
LG