Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:29

Путин: Ғарб санкциялари Россияни Хитой томон туртаяпти


Путин Пекинга сафари 2 сентябрда бошланди
Путин Пекинга сафари 2 сентябрда бошланди

Россия президенти Владимир Путин кеча, Пекинга қилаётган икки кунлик сафари арафасида Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари ўз мамлакати бизнесини Хитой билан алоқаларни кучайтиришга туртки берди, деб баёнот берди.

“Санкциялар маҳаллий бизнесни Хитой билан барқарор амалий алоқаларни ривожлантиришга рағбатлантирмоқда”, деди Путин ТАСС ва Хитой Синьхуа агентлигининг Европа Иттифоқининг санкцияларни 2016 мартига узайтириш ниятидан келиб чиқиб берилган саволига жавобан.

Путинга кўра, унинг Хитойга сафари доирасида Москва билан Пекин ўртасида 30 га яқин келишув ва шартнома имзоланади.

Бугун Европа Иттифоқи Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар муддати 2016 йилнинг 15 мартигача узайтирилишини билдирди.

XS
SM
MD
LG