Линклар

Европа Иттифоқи Россияга қарши санцияларини яна 6 ойга узайтирди


Европа Иттифоқи россияпараст сепаратчиларга ёрдам бераётгани учун Россия ва Украинадаги фуқаролар ва компанияларга қарши аввал жорий этилган санкциялари муддатини яна 6 ойга узайтирди.

Бу ҳақдаги келишувга, Франс-пресс агентлигига кўра, Европа Иттифоқи вакилларининг Брюсселда ўтказилган учрашувида эришилди.

Ғарб томонидан 2014 йилда жорий этилган санкциялар муддати шу йилнинг 15 сентябрида якунига етиши кутилаётган эди.

Европа Иттифоқининг “қора рўйхати”га 150 шахс ва 40 танинг атрофида компания киритилган.

Санкция жорий қилинган 150 шахс орасида Россия Бош вазири ўринбосарлари Дмитрий Козак, Дмитрий Рогозин, Россия Разведка бош бошқармаси раҳбари Сергунлар ҳам бор.

XS
SM
MD
LG