Линклар

Қирғизистонда МСК Мелис Мирзақматовни рўйхатга олмади


Ўш шаҳри собиқ ҳокими Мелис Мирзақматов

Ўш шаҳри собиқ ҳокими Мелис Мирзақматов

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси парламент сайловларида иштирок этаётган "Ата Мекен" партияси рўйхатида учинчи ўринга қўйилган Мелис Мирзақматовни қайдга олишдан бош тортди.

Бунгача партия Ўш шаҳри собиқ ҳокимини ўз рўйхатидан чиқармаслигини маълум қилган эди.

Мелис Мирзақматов жорий йилнинг июль ойида сиртдан 7 йилга озодликдан маҳрум этилган ва унга тегишли мулк мусодара қилинишга ҳукм қилинган эди.

Собиқ ҳоким Ўш шаҳридаги эстакада кўпригининг қурилиши учун ажратилган 29 миллион сўмни ўзлаштирганликда айбланади.

Ўш вилояти суди 17 август куни Мирзақматовга нисбатан шаҳар суди тарафидан чиқарилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган эди.

Қирғизистон қонунчилигида судланган шахснинг сайловларда иштирок этиши тақиқланади.

XS
SM
MD
LG