Линклар

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро чегарани аниқлаш масаласида навбатдаги музокараларни ўтказди


Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараси узунлиги 2440 километрни ташкил этади

Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараси узунлиги 2440 километрни ташкил этади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро чегарани демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, демаркация масалалари бўйича Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма комиссияси музокаралари жорий йил августида ўтказилган.

24-28 август кунлари Чимкент шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегациялари навбатдаги мажлисни ўтказишди, дейилади хабарномада. Томонлар ўзбек-қозоқ Давлат чегараси демаркациясига доир якуний ҳужжатларни тайёрлаш ишларини давом эттиришгани айтилмоқда.

Музокаралар яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатларни ҳурмат қилиш руҳида ўтказилди, дея билдирди ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Икки мамлакат ўртасидаги умумий узунлиги 2440 километр келадиган чегаранинг 96 фоизи аниқлаб бўлинган. Чегаранинг қолган қисми қаердан ўтиши борасида ҳам томонлар келишиб олган, лекин келишувни ҳужжатлаштириш ишлари давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG