Линклар

Венгрия бош вазири: Муҳожирлар бўҳрони "Германия муаммосидир"


Будапештнинг марказий вокзалида камида 2 минг муҳожир уч кундан бери қолиб кетган.

Будапештнинг марказий вокзалида камида 2 минг муҳожир уч кундан бери қолиб кетган.

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Европа етакчилари муҳожирларнинг мисли кўрилмаган оқимини “назоратга ололмаётгани” боис Европа халқлари “қўрқув исканжасида” қолди, дея баён қилди.

3 сентябрь куни Европа Парламенти раиси Мартин Шульц билан музокаралардан кейин гапирган Орбан муҳожирлар бўҳрони Европа муаммоси эмас, “Германия муаммосидир”, дея таъкидлади. “Ҳеч ким Венгрияда қолишни истамаяпти. Бизнинг вазифамиз уларни рўйхатга олиш холос”, деди у.

Будапештнинг марказий вокзалида камида 2 минг муҳожир уч кундан бери қолиб кетган. 1 сентябрь куни муҳожирларнинг поездга чиқишлари тақиқлаб қўйилди. Муҳожирларнинг аксари Германияга кетишга ҳаракат қилмоқда, лекин Венгрия Европа Иттифоқи қоидаларига амал қилаётганини айтмоқда.

Полиция 3 сентябрь куни муҳожирлар учун Келети вокзалини очди. Лекин Венгрия темир йўллари ширкати ғарбий йўналиш бўйича поездлар қатновини вақтинча тўхтатганини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG