Линклар

Ўзбекистонлик аёл ва эркак героин тарқатишда айбланмоқда


Ўзбеклардан мусодара қилингани айтилаëтган героин пакетчаси.

Ўзбеклардан мусодара қилингани айтилаëтган героин пакетчаси.

Подмосковьенинг Одинцово шаҳрида наркотик моддасини тарқатаётганликда айбланиб, икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. 24 ва 25 ёшли муҳожир аёл ва эркакда 14 ўрам ўта кучли наркотик – героин топилгани айтилмоқда. Терговчилар сўнгги йилларда наркотик моддалар савдоси ва трафигига жалб қилинаётган ўзбекистонлик мигрантлар сони кўпайиб бораётганидан хавотир билдирмоқда.

Москва вилоятининг Одинцово шаҳри Можайский шоссесидаги уйлардан бирининг ҳовлисида 24 ва 25 ёшда бўлган икки нафар ўзбекистонлик муҳожир қўлга олинди ва шаҳарнинг 1-полиция бўлимига олиб келинди.

Одинцовода ушланган аёл

Одинцовода ушланган аёл

Ички ишлар вазирлигининг “Одинцовское” муниципал бошқармаси расмий вакили Валентина Валинкина Ўзбекистон фуқаролари экани аниқланган бу шахслар наркотик моддаларини “закладка” қилаётганида ушланганини билдирди:

- Улар шаҳарнинг Лесной мавзесидаги Фасадная кўчасидаги уйлардан бирининг ёнида “закладка” қилаётганида ушланди, яъни улар наркотик моддаси ўралган пакетчаларни тайинли жойга жойлаштираётган бўлган. Бу наркотикларга пул тўланганидан кейин, хавфсизлик чораси ўлароқ ўралган наркотиклар қаерга ташлаб кетилиши тўғрисида наркоманларга телефон орқали хабар берилади, Валентина Валинкина.

Расмийга кўра¸ оператив ходимлар олиб борган тинтув давомида ўзбекистонлик аёл ва эркакдан 14 дона целлофан қоғозига ўралган оқ кукунсимон модда мусодара қилинган.

Героин тарқатишда айбланаётган 24 ёшли ўзбекистонлик

Героин тарқатишда айбланаётган 24 ёшли ўзбекистонлик

Экспертиза натижасида мусодара қилинган кукун ўрамларида жами 5 грамм ўта хавфли наркотик модда – героин аниқланган:

- Уларга бу жиноят учун 15 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Бир нарсага эътиборингизни қаратмоқчиманки, одатда героин ёки бошқа наркотикларни тарқатишда руслар деярли иштирок этмайди. Асосан, бу иш билан Доғистон, Ўзбекистондан келган муҳожирлар шуғулланади. Сўнгги пайтларда наркомафия нашаванд моддалар билан боғлиқ энг хавфли ишларга – “закладка” қилиш, бирор жойга етказиб бериш, ўзида сақлашга, - айнан ишсиз юрган марказий осиёлик мигрантларни жалб қилмоқда. Биринчидан, арзон ишчи кучи, иккинчидан, қўлга тушиб қолса – бошқасини ёллаш мумкин, дейди одатда бундай ишларга жалб қилинган муҳожир полициячи ва изқуварлар жаргонида “туя” деб аталишини гапирган Валентина Валинкина.

“Одинцовское” полиция бўлими терговчилари исми айтилмаётган ўзбекистонлик 24 ёшли йигит ва 25 ёшли аёлга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 228-моддаси (“Наркотик моддаларини ноқонуний сақлаш”) асосида жиноий иш қўзғатди.

Героин тарқатишда айбланаётганлар суд қарори билан тергов якунига қадар ҳибсга олинди.

Айни пайтда, Озодлик сўровига Москва шаҳри бўйича Наркотик айланиши устидан назорат қилиш бошқармасида наркотрафик ва наркотиклар савдосига жалб қилиниб, қўлга тушаётган марказий осиёлик муҳожирлар сони кўпайиб бораётганини тасдиқлашди.

Исмини ошкор қилмасликни сўраган хизмат ходимларидан бири шу йилнинг апрель ойида хизмати ходимлари томонидан 1994 ва 1997 йилда туғилган ўзбекистонлик йигит-қиз қўлга олинганини эслатди.

Расмийларга кўра¸ Самарқанд шаҳридан бўлган бу ёшларнинг Москвадаги Мневники туманида ноқонуний яшаб келгани аниқланган. 15 грамм наркотик билан “закладка” қилаётган пайтда ушланган аёлнинг квартирасида пакетчаларга ўраб ўтирган унинг хуштори ҳам жиноят жойида ушланган. Оператив ходимлар бу жуфтлик ижарага олиб яшаётган квартирадан 3 килограмм героин моддасини мусодара қилган.

Сўроқ пайтида самарқандлик аёл ўзига героин қадоқлаш хизмати учун ойига 600 доллар ҳақ тўлаб келишганини билдирган.

Катта миқдордаги наркотиклар билан қўлга тушганликда айбланиб тергов қилинаëтган ўзбекистонлик бу йигит-қиз суд қарори билан 20 йил ёки умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

XS
SM
MD
LG