Линклар

Футбол: Гейнрих голи Ўзбекистонга ғалаба олиб келди


Александр Гейнрих

Александр Гейнрих

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш гуруҳ босқичида Яман жамоасини мағлуб этди.

3 сентябрь куни Тошкентнинг "Пахтакор" стадионида ўтган учрашув 1:0 ҳисобида Самвел Бабаян шогирдлари фойдасига якунланди.

Ўйиндаги ягона гол "оқ бўрилар" сафига анчадан бери чақирилмай келган 30 ёшли ҳужумчи Александр Гейнрих тарафидан учрашувнинг 51 дақиқасида киритилди.

3-тур учрашувларидан сўнг Ўзбекистон 3 очко тўплаган ҳолда "Н" гуруҳининг учинчи поғонасини эгаллаб турибди. Биринчи ўринда уч ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган Шимолий Корея жойлашган.

Бабаян шогирдлари кейинги тур учрашувида икки ўйинда 6 очко жамғариб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турган Филлипинга қарши сафарда майдонга тушади. Ўйин 8 сентябрь куни бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG