Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик ҳожиларнинг биринчи гуруҳи Ҳажга жўнаб кетди


Шайтонга тош отиш маросими. Макка яқинидаги Минода олинган сурат.

Шайтонга тош отиш маросими. Макка яқинидаги Минода олинган сурат.

3 сентябрь куни ўзбекистонлик 484 нафар зиёратчи Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Qadriyat.uz сайти маълумотига кўра, зиёратчилар Тошкент-Мадина йўналиши бўйича иккита рейсда жўнатилган.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита хабарига кўра, 14 сентябргача Ҳажга жами 5200 зиёратчи жўнатилади.

Зиёратчилар Тошкентдан ташқари Бухоро, Самарқанд, Термиз, Наманган, ҳамда Урганч аэропортларидан ҳажга жўнатилади.

Ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳрида “Масжид ан-Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган “Жавҳарат ул-Асима”, Макка шаҳрида эса Ҳарамдан 4500-5000 метр узоқликдаги тўрт буржли “Аброж ал-Муҳаммадия” меҳмонхонасига жойлашади.

Ўзбекистонлик ҳожилар Мадина шаҳрида 3 кеча - 4 кундуз бўлиб, бу ердаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилганларидан сўнг Макка шаҳрига йўл оладилар. Зиёратчиларга мавсум давомида ўзбекистонлик 25 нафардан иборат ишчи гуруҳи, 102 нафар гуруҳ раҳбари, 30 нафар шифокор ва 10 нафар ошпаз хизмат кўрсатади.

Ўзбекистонлик ҳожилар 27 сентябрь - 8 октябрь кунлари Ватанга қайтади.

Ўзбекистон Саудия Арабистони ҳожилар учун ҳар йили ажратадиган квотанинг 5 дан биридангина фойдаланиб келади. Аҳоли 30 миллион кишилик мамлакатдан бу йил 5200 кишигина ҳаж қилмоқда. Қиёслаш учун: аҳоли 5 ярим миллион кишилик Қирғизистондан бу йил ҳажга 3685 киши боради.

XS
SM
MD
LG